Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Жорий йилнинг 29 апрель куни ижтимоий тармоқларда “Катта газ қувури ўтган маҳалла аҳли газсиз ўтирибди” сарлавҳали хабар тарқалди. Унда ёзилишича, Хоразм вилояти Урганч тумани "Ўрта ёп" ва "Анжирчи” маҳаллалари ёнидан юқори босимли газ қувури ўтган ва автомобилларга газ қуйиш шоҳобчаси қурилган бўлишига қарамасдан “чекка ҳудуд” дея газ тармоғидан узилган.

     Ушбу ҳолатни ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланди. Хабарда айтилган Урганч тумани "Ўрта ёп" ва "Анжирчи" маҳаллалари Урганч туманини табиий газ билан таъминловчи юқори босимли газ қувурларининг охирида жойлашганлиги сабабли, ушбу маҳаллалар 2015 йил 18 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Республика комиссиясининг Кенгайтирилган селектор йиғилишининг №26-сонли баёни ва Хоразм вилояти Ҳокимининг 2015 йил 23 июлдаги “Табиий газ етиб бормайдиган ҳудудларда жойлашган аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини асосий турдаги ёқилғи -энергетика ресурслари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №165к-сонли қарорига асосан, табиий газ тармоғидан ажратилган. Автомобилларга газ қуйиш шоҳобчаси эса ҳудуддаги автомобиллар сонидан келиб чиқиб Вазирлар Маҳкамасининг махсус рухсатномаси асосида қурилган. "Ўрта ёп" ва "Анжирчи" маҳаллалари аҳоли хонадонлари бугунги кунда суюлтирилган газ билан узлуксиз равишда таъминланмоқда.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.