Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Урганч тумани 12-сонли  умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари билан педагогика фанлари доктори, профессор Ойниса Мусурманованинг  кўп йиллик ҳаётий, касбий тажрибаси асосида фарзандлари, набиралари ва келгуси ёш авлодлар учун кундалик ҳаётида асқотадиган насиҳатлар тарзида яратилган “Фарзандларимга насиҳатлар” номли  китоби тақдимоти ўтказилди. Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази Урганч туман бўлинмаси раҳбари Р.Вапаева бу китобда ёш авлоднинг оила ва жамиятда муносиб ўринга эга бўлишларида амалий ёрдам қиладиган, инсоният ҳаётида ижобий натижалар берган ахлоқ-одоб қоидалари ўз ифодасини топганлиги тўғрисида маълумот берди. Урганч туман ҳокими маслаҳатчиси И.Рахимова ўз сўзида китобдан балоғат ёшидаги йигит ва қизлар, ёш оилалар ҳамда кенг ўқувчилар оммаси фойданишлари мумкинлиги, жисмоний ва маънавий комил фарзанд оиланинг, жамиятнинг бахти-саодати, ота-она, сулола ва миллатнинг келажаги эканлиги тўғрисида гапирди. Асар мазмуни юзасидан ўтказилган савол-жавоблар иштирокчиларда китоб мутолаасига нисбатан қизиқиш уйғотди.