Конституциявий ислоҳотлар - халқимизнинг ҳоҳиш - иродасини намоён этади

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди. Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарат ходимлари, ташкилотлар раҳбарлари, депутатлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Маълумки, мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар жараёни қизғин паллага кирди. 25 июндан бошланган умумхалқ муҳокамаси натижаси умумлаштирилиб, қонун лойиҳаси янада такомиллаштирилади.

Унинг натижаларига кўра, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилади.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.