Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Урагнч тумани Қоромон қишлоғи Қоромон маҳалласида Яшовчи фуқороларнинг "Ижтимоий тармоқлар" орқали маҳалла худудидаги бир қатор камчиликларни бартараф қилиш юзасидан қилинган мурожаатларга асосан туман ҳокимлиги ахборот хизмати ўрганиш ишлрини олиб борди. Ўрганишлар давомида, Ўзбакистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиш кўламини кенгайтиришга оид  чора-тадбирлар тўғрисида"ги  ПҚ 1167-сонли қарорига асосан Қоромон қишлоғи Қоромон маҳалласида 2012 йил давлат дастурига асосан намунавий уй-жойлар қуриб фойдаланишга топширилган   бўлишига қарамасдан ушбу жойларнинг ички хўжалик йўлларини қуриш бўйича буюртмачи ташкилот Хоразм вилояти ҳокимлиги ягона буюртмачи инжиниринг компанияси қилиб белгиланган аммо "Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси" тамонидан бугунги кунга қадар  ушбу уй-жойларниг ички ҳўжалик йўлларини тамирлаш ишлари ўз нихоясига етказилмасдан қолаётганлиги сабабли Хоарзм вилояти автомабил йўллари худудий бош бошқармасига туман ҳокимлиги тамонидан манзилли дастурга киритишда амалий йордам сўраб 2020 йил 24 январ кунги 4-07-сонли чиқим ҳати билан мурожат қилинган.

Шунингдек "қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси буюртмаси асосида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган намунавий уй-жойлар қурилиши бош режасида мурожаатда келтирилган "болалар майдончаси"  лойихалаштирилмаганлиги, лойиханинг кўндаланг қирқим режасида оқар сув йўли режалаштирилмаганлиги аниқланди аммо фуқороларнинг талаб ва истакларидан келиб чиққан холда намунавий уй-жойлар атрофидан ташаббускор С.Қаландаровнинг ўз маблағлари ҳисобидан "болалар ва футбол майдончаси" қурилиши учун жами 800 метр.кв ер майдони ажратиш бўйича тегишли ташкилотлар билан келишиш ишлари олиб борилмоқда.

бундан ташқари намунавий уй-жойлар атрофида йиғилиб қолган қаттиқ ва майиший чиқиндилар Урганч туман "Тоза худуд" ДУК ходимлари тамонидан олиб чиқибд кетилган.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.