Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Қурбон ҳайити муносабати билан Президент совғаси топширилди

          Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан туманда коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий томондан қўллаб қувватлаш мақсадида Урганч туманида рўйхатга олинган жами 777 нафар  Ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга “Қурбон ҳайити” муносабати билан совға тариқасида пул маблағлари топширилди. Байрам арафасида 777 хонадонда яшовчи оила аъзоларининг ҳар бирига 175 минг сўмдан, жами 639 милион сўм пул мукофоти топширилди.

Бундай эътибор ва ғамхўрлик ҳар бир кишининг кўнглини тоғдек кўтарди. Уларнинг бирлари дилидаги энг яхши тилакларини билдирса, яна бирлари шукроналик билан камбағалликдан чиқиш учун мақсадлари муштарак эканини таъкидлашди.

Пул маблағлари бир куннинг ичида туман ҳокимлиги томонидан барча хонадонларга манзилли етказиб берилди.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.