Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Бугун Урганч тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан ўтган даврда амалга оширилган ишлар мавзусида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан ўтган даврда амалга оширилган ишлар мавзусида ташкил қилинган матбуот анжуманида туман ҳокими Ф.Шарипов, туман ҳоқимининг барча ўринбосарлари идора-ташкилот раҳбарлари, ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар. 

Тадбир тартибидаги масалалар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосарлари ва мутасадди ташкилот ходимларининг ҳисоботлари ҳамда ахборотлар тингланди. Шундан сўнг оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар, ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олдилар.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.