Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Бугун ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди.

 

Урганч тумани ҳокимлиги томонидан “2021 йилда туманда янгидан амалга оширилаётган саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари” мавзусида Урганч тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Рўзметов Азамат Матназарович, Урганч тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва  маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Боғбеков Ўткирбек Жуманазарович, ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар  иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.


 

Анжуманжда туман ҳокими сўзга чиқиб Урганч туманида 2021-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида қиймати 843,1 млрд.сўм бўлган 88 та инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши натижасида янгидан 2 163 та иш ўринлари яратилиши тўғрисида маълумотларни бериб ўтди.

Шундан сўнг ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар ўз Саволларига жавоб олдилар ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати