Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

“Оқ олтин” маҳалласида аҳоли муаммоларини “маҳаллабай” ўрганиш ва жойида ҳал қилиш бўйича бир ҳафта давом этадиган амалий ишлар бошлаб юборилди.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Урганч туманининг 2-сектор ҳудудида жойлашган Оқ олтин маҳалла фуқаролар йиғинида маҳаллабай ишлаш дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Вилоят Прокурорининг катта ёрдамчиси О.Эшчонов ва Урганч туман Прокурорининг катта ёрдамчиси З.Ҳамидов томонидан Урганч тумани 2-сектор ҳудудидаги “Оқ олтин” маҳалласида аҳоли муаммоларини “маҳаллабай” ўрганиш ва жойида ҳал қилиш бўйича ташкил қилинган вилоят Ишчи гуруҳи билан учрашув ўтказилиб, ҳудудда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича тушунтириш ва кўрсатмалар берилди.

 

Дастур доирасида маҳалладаги электор таъминоти, ичимлмк суви, суйилтирилган газ ва табиий газ таъминотини яхшилаш, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш, хонадонларда санитария тарғибот, гижжа касалликларига тахлил олиш ҳамда дезинфекция ишлари олиб бориш, маданий ва спорт тадбирларни ташкил қилиш, маҳаллада ободонлаштириш ишларини олиб бориш ва бошқа сохада ҳам кенг кўламли ишларни олиб бориш юзасидан топшириқлар бериб ўтилди ва масъул ташкилотлар томонидан шу куннинг ўзида бир ҳафта давом этадиган амалий ишлар бошлаб юборилди.

 

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.