Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

“Оилавий тадбиркорликни ривожлатириш давлат дастурлари доирасида Урганч туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан қилинган ишлар

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октабрдаги ПҚ-4862-сонли “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомилаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирларни тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октабрдаги ПҚ-4498-сонли “Оилавий тадбиркорликни ривожлатириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойхаларни қредитлаш тартибини такомилаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Урганч туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан ушбу йўналишда услубий қўлланмалар, кўрсатма ва презентацион материаллар, буклет, флаер ва брошюралар тайёрланиши ва аҳолига тарқатилиши бўйича бошқа манбалари ҳисобидан 0,2 млн.сўм маблағ ажратилиб келинмоқда. Мазкур йўналишда ажратилган маблағлар хисобига 89 та буклет, 76 та флаер ҳамда 17 та брошюра материаллари тайёрланиб аҳолининг, ҳусусан “Аёллар дафтари”, “Ёшлар давтари”, “Темир дафтар”га киритилган кам таъминланган хонадонлар ва тадбиркорларга уйма-уй юриб тушунтириш ишларини амалга оширган ҳолда тарқатилмоқда. Бугунги кунда туман бўйича 60 та МФЙда 37 163 та хонадонлар ва 53 318 та оилалар сони мавжуд бўлиб, шундан 4 та МФЙларда жами 143 та хонадон (178 та оила) кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга тарқатма материаллари тарқатилиб ушбу маҳаллаларда амалий семинар машғулотлари ўтказилиб келинмоқда.
  2. 2. “Оилавий тадбиркорликни ривожлатириш” давлат дастурлари доирасида 01.03.2021 йил холатига Урганч туманида жами 520 нафар фуқароларга қонунчиликда тақиқланмаган йўналишларда тижорат банклари томонидан 13 088.6 млн.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиши таъминланди. Шулардан “Темир дафтар”га киритилган 2 нафар фуқароларга 23.4 млн.сўмлик, “Ёшлар дафтар”га киритилган 67 нафар фуқароларга
    1 499 млн.сўмлик ҳамда “Аёллар дафтар”га киритилган 33 нафар фуқароларга 623.1 млн.сўмлик қонунчиликда тақиқланмаган йўналишларда имтиёзли кредитлар ажратилди.
  3. Урганч туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан тумандаги 60 МФЙ да "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар" ларига киритилган ишсиз, кам таъминланган ва эхтиёжманд 448 та хонадонларга мевали кўчатлар сотиб олиш учун ҳамда кам таъминланган ва эҳтиёжманд хонадон томорқаларида сабзовот, полиз, картошка ва бошқа экинлари экилишини таъминлаш мақсадида, туман ҳокимининг 2021 йил 3 мартдаги 50ф-сонли фармойиши билан туман маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси ҳисобидан жами учун 44,5 млн сўм ажратилди. Ажратилган маблағлардан мевали кўчатларни тарқатиш ишларини олиб бориш учун зарурий чоралар кўрилмокда.
  4. Тумандаги аҳоли томорқа майдонларини суғориш таъминоти муаммоли бўлган ҳудудларда босқичма-босқич артезиан қудуқларни қазиш ишлари ва коллектор ариқларни тозалаш орқали сув таъминотини ва ернинг мелоратив ҳолатини яхшилаш учун туман молия бўлими томонидан барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Урганч туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан  хатловлар натижаларига кўра 2021 йилнинг 1 март ҳолатига тумандаги аҳоли томорқа майдонларининг шўрланиши юқори бўлган 6 та МФЙ даги жами 9,2 км очиқ коллектор тармоқларини таъмирлаш ва тозалаш ишларини олиб бориш ҳамда ушбу мақсадлар учун маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш режалаштирилган.