Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил 29 сентябрдаги 29/1-2358-сонли топшириғига асосан миграция соҳасида “Пилот лойиҳа”сини амалга ошириш юзасидан семинар бўлиб ўтди

 

Йиғилишни Урганч тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Рўзметов очиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4829-сонли қарори мазмун-моҳиятига алоҳида урғу бериб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил 29 сентябрдаги 29/1-2358-сонли топшириғига асосан миграция соҳасида “Пилот лойиҳа”сини амалга оширишюзасидан амалга ошириш лозим бўлган ишлар юзасидан сўзни вазирлик ва агентлик ходимларига берди.

Масъуллар томонидан ҳоким ёрдамчилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда “Жамоатчи ёрдамчилар”га миграция соҳасидаги янгиликлар, хусусан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги филиаллари янги тартибда фаолият олиб бораётганлиги, “Пилот лойиҳа”ни амалга ошириш бўйича бажарилаётган ишларга тўхталиб ўтдилар. Хусусан, хорижда ишламоқчи бўлган фуқароларнинг касбий ва чет тиллари бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) билан тузилган ҳамкорлик шартномасига асосан меҳнат мигрантларини рус тилига ўқитиш ҳамда Россия Федерациясида ишлаш учун рухсатнома олишга керак бўлган рус тили, Россия Федерацияси қонунчилиги ва тарихи бўйича сертификатларни яшаш жойининг ўзида олиш мумкинлиги, айниқса, фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патентнинг Ўзбекистонда расмийлаштирилиши ҳамда патент учун тиббий кўрик ҳам Ўзбекистонда ўтказилиши каби имкониятлар хусусида батафсил тушунтириш бериб ўтди.

Лойиҳа доирасида хорижда ишлаш учун кетмоқчи бўлган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яратилган имкониятлар билан бирга, хорижда қийин ва мураккаб вазиятга тушган фуқароларга бериладиган имтиёзлар тўғрисида ҳам батафсил тўхталиб ўтди ҳамда маҳалла раислари ва «жамоатчи ёрдамчи»ларга фуқаролар билан ишлаш жараёнида ушбулар бўйича маълумот бериб ўтишга чақирилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимларитомониданхорижда узоқ муддатда юрган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари муаммоларини аниқлаш жараёни хусусида тўхталиб, “маҳалла – меҳнат органлари – сектор – Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги филиали” тизими асосида индивидуал ишлашни ташкил этиш юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.

Маҳаллага бириктирилган меҳнат инспекторлари, уларнинг «жамоатчи ёрдамчи»лари томонидан “Пилот лойиҳа” доирасида хорижда ишлаш истагидаги фуқароларнинг аниқ рўйхатларини сифатли шакллантириш бўйича тушунтириш берилди.Бундан ташқари меҳнат мигрантлари оила аъзолари ҳамда қайтган меҳнат мигрантларини иш билан таъминлаш бўйича эҳтиёжларини аниқлаш, уларнинг касбий малакаси ва тажрибасидан келиб чиқиб доимий ва вақтинчалик иш ўринларига жойлаштириш, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғилланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларига жалб этиш ҳамда уларнинг оила аъзоларини манзилли қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирларнинг доимий тарзда олиб борилиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор қилинди:

1. Ушбу йиғилиш баёни маълумот ва ижро учун қабул қилиш.

2. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, маҳалла органлари ҳамда “Жамоатчи ёрдамчилар” томонидан “Пилот лойиҳа” доирасида хорижда ишлаш истагидаги фуқароларнинг аниқ рўйхатларини шакллантирилишини таъминлаш.

3. Хорижга ишлаш учун кетмоқчи бўлган фуқаролар билан доимий ишлаш механизми шакллантириш.

Хориждаги фуқаролар оила аъзоларининг ҳолиданмунтазам хабар олиниб, муаммолари ва эҳтиёжлари доимий аниқланиб, уларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш.