Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси 4-Алоҳида отряди ходимлари билан мулоқот ташкил қилинди

Бугун Урганч тумани ҳокими маслаҳатчиси И.Рахимова томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси 4-Алоҳида отряди ходимлари учун “Сайлов – келажакка пойдевор” мавзусидаги мулоқот ташкил қилинди. Унда Марказий сайлов комиссияси 2021 йилнинг 24 октябрь санасини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни, деб белгиланганлиги, сайлов кампанияси 23 июлдан бошланганлиги билдирилди.

Президент сайлови Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига киритилган ўзгартишга асосан, октябрь ойида бўлиб ўтиши, округ ҳамда участка сайлов комиссияларини тузиш, кузатувчиларнинг сайловдаги иштирокини таъминлаш, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати, сиёсий партияларнинг, Президентликка номзодлар ва уларнинг ишончли вакилларининг сайловдаги иштироки, сайлов кампаниясини молиялаштириш, сайловолди ташвиқоти, сайлов жараёнини ёритиш, овоз беришни ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар ҳақида суҳбат олиб борилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.