Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ФУҚАРОЛАР УЧРАШУВИ

Урганч тумани ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари С.Худойберганов томонидан сектордаги "Қўнғирот" маҳалласи жорий йилда "Обод маҳалла” дастурига киритилганлиги сабабли, шу маҳалла аҳолиси билан учрашув ўтказди.

Учрашувда, мазкур маҳаллада яшовчи аҳолини турли хил масаладаги муаммолари ва “Обод маҳалла” дастури асосида олиб борилаётган ишлар юзасидан тушунтиришлар берилди. 

Шунингдек, туман ҳокимининг ўринбосари томонидан "Обод маҳалла” дастури асосида режалаштирилган ишлар тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтилди. Мурожаатларнинг асосий қисми “Обод маҳалла”си дастурига таъллуқли бўлиб, мазкур мурожаатларга туман ҳокими ўринбосари А.Хўжаев ва 4-сектор раҳбари томонидан жавоб берилди. Ундан ташқари, Сектор раҳбари ташаббуси билан сектор худудида яшовчи ёшлар ва иш билан банд бўлмаган аҳолига тадбиркорлик субъекти сифатида амалга ошириши мумкун бўлган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимот бўйича банд бўлмаган аҳолига кредит ва субсидия асосида ишларни бошлаш юзасидан маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси тушунтириш ўтказиб, фуқароларнинг қизиқтирган саволларига жавоб бериб ўтди. Сектор худудида амалий ишлар давом этмоқда.