Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ.
________________________________________
Жорий йилнинг 06 май куни Урганч тумани ҳокими Ф.Шариповнинг навбатдаги сайёр қабули Оёқ боғ маҳалласида бўлиб ўтди. Унда идора-ташкилот раҳбарлари ва маҳаллада яшовчи фуқаролар ҳамда  ёшлар иштирок  қилдилар.


Сайёр қабул давомида  41 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида 7 та мурожаат ўз ечимини топди. Шунингдек, 15 нафар фуқарога мурожаати юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қабулда уй-жой билан таъминлаш, кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш, томорқа ерларини қайтариб олиш сингари масалалар юзасидан  қилинган мурожаатлар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган 19 та мурожаат асосида тегишли ташкилот раҳбарларига  топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.