Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

2020 йилнинг 14 декабрь куни Kun.uz сайтида «Урганч туманида иссиқхона учун ажратилган ерда ноқонуний уй-жойлар қурилмоқда» сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинганди.

Маълум қилинишича, мақолада келтирилган ҳолат бўйича Урганч туман прокуратураси олдинроқ ушбу ноқонуний ҳаракатни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузган ҳолда ўрганиш ишларини олиб борган.

Шу билан бирга, Урганч туман ҳокимлиги томонидан ажратилган ер майдонларидан қонуний тартибга амал қилган ҳолда қурилиш ишларини амалга оширилиши шартлиги ҳақида огоҳлантирилган.

Шунга қарамасдан тадбиркор иссиқхона учун ажратилган ерда ноқонуний уй-жойлар қурилиш ишларини бошлаб юборган.

Урганч тумани ҳудудида ҳеч қандай ҳужжатларсиз қурилган ноқонуний қурилмалар бузиб ташланди.