Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Урганч туманида жойлашган Улли ҳовли мажмуасида бўлиб ўтган тадбирлар иштирокчиларда катта қизиқиш ўйғотди. Пресс-тур давомида иштирокчилар Улли ҳовли мажмуасининг ҳорижий сайёҳларни жалб қилишдаги салоҳияти билан яқиндан танишдилар.

 Хоразмнинг қадимий мажмуаси – Улли ҳовли 1120 йили бунёд этилган.

Қалъанинг лой ҳамда ғиштдан иборат деворлари иссиқ кунда салқинликни сақлаб туришга хизмат қилади. Мажмуада мавжуд фотогалерия Хива хонлиги ҳудудларида яшаган баъзи туркманларнинг ҳаёт тарзи ва тасаввурини ифодалайди. Фотосуратлар туркманлар ҳаётининг муайян қисмларини акс эттиради, туркман аёллари ва эркакларининг характерли қиёфасини намойиш этади.

Мажмуада қадимий ўтовлар, ҳовлилар, туркман маданияти намуналари, турли осори-атиқалар, уларни ўраб турган қўрғон ҳозирга қадар сақланиб қолган.

-Мажмуага ташриф буюрган сайёҳ гўё ўзбек-туркман халқларининг ўзаро дўстона муҳити акс этган даврга тушиб қолгандек ҳис қилади. Ушбу масканда ҳозирги кунда 10 дан ортиқ ҳунармандлар ўз фаолиятини олиб бормоқда. Бу ерда 15 ўринли меҳмонхона ва ресторан ҳам мавжуд,-дейди мажмуа раҳбари Давлатназар Ражапов.

Мажмуада ўтказилган тадбир давомида  ҳамкор ташкилотлар ва партияга аъзо бўлиш истагини билдирган ҳайриҳохларга партиянинг аъзолик гувоҳнома ва ташаккурномалари топширилди.

Шунингдек, “Туркманлар” маҳалласида яшовчи 8 та эҳтиёжманд оилаларга  O'zLiDeP партияси ташкил топганлигининг 17 йиллигига бағишлаб “O'zLiDeP 17 ёшда: 17 минг оилага саҳоват ва кўмак” лойиҳаси доирасида партия Урганч туман Кенгаши депутатлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Иштирокчилар ўтказилган суҳбатларда бебаҳо тарихий обидаларимиздан бири бўлган ушбу мажмуани юртимизда фаолият олиб бораётган сайёҳлик ташкилотларига кўрсатиш, кенг тарғиб қилиш маҳаллий ва хорижий сайёҳлар сонини ошишига хизмат қилишини таъкидладилар.

Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг таклифига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Хоразм вилояти маданият бошқармаси қошида давлат муассасаси ҳисобланган “Ўзбек – Туркман дўстлик уйи” ва “Улли ҳовли” мажмуаси бирлашган дирекцияси ташкил этилади. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг “Хоразм вилоятидаги “Ўзбек – Туркман дўстлик уйи” ва “Улли ҳовли” мажмуаси бирлашган бошқарув дирекциясини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилган.

Қарорда мажмуадаги объектларда турли йўналишлар ва мавзуларда маданий –маърифий, этнографик тадбирларни амалга ошириш, бадиий кўргазмалар ташкил этиш, бунда, турли даражадаги илмий анжуманлар, фестиваллар, танловлар, ярмаркалар, сайллар ўтказиб бориш, юқори технологияларга асосланган интернет тармоғи хизмати ҳамда ахборот-ресурс маркази фаолиятини самарали йўлга қўйиш, ўрнатилган тартибда, мажмуанинг тарихий кўринишини сақлаган ва унга зарар етказмаган ҳолда ҳудудда зарур инфратузилмани шакллантириш, хизмат хилма-хиллиги ва сифатини ошириш, бу ерда дам олиш ва мазмунли ҳордиқ чиқариш учун қулай шароитлар яратиш, мажмуани маданий этнографик туристик марказга айлантириш, унинг бу борадаги салоҳиятини ошириш ҳамда фаолиятини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш каби муҳим масалалар белгиланган.