Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Бугун 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Ф.Шарипов 7-сон умумий ўрта таълим мактабида ёшлар билан учрашди. Учрашувда туман мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва ёшлар иштирок этдилар.

Дастлаб, Ф.Шарипов 5 ташаббус доирасида ташкил қилинган амалий ишлар билан танишиб, тўгарак аъзолари билан суҳбатлашди.

Шундан сўнг, туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликнинг иккинчи форуми бошлангани, форумнинг ўтказилишидан мақсад яқин қўшничилик, стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳудудларнинг саноат салоҳияти ва имкониятлари, тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш ва истиқболли йўналишларни белгилаб олиш эканлигини тушинтириб ўтди ва ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди. Қўшимча спорт анжомлари, иш билан таъминлаш,  қуёнчилик билан шуғулланиш учун ер ажратиш ва бошқа масалаларда қилинган барча мурожаатларга биргаликда ижобий ечим топилди.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Veb-sayt:  www. urganchhokimiyat.uz

Facebook: www.facebook.com/Urganchtuman.axborotxizmati

Telegram: https://t.me/Urganch_tuman_news