Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Сайловчиларнинг ишончини қозонган ва уларга амалий кўмак беришни ўзининг мақсадли вазифаси деб билган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдулла Рузметов Урганч туманидаги “Мевазор” маҳалласи фуқароларининг ҳам холидан хабар олди. Жумладан, шу маҳалланинг Зарип Бекчанов кўчаси 29 уйда яшовчи Отаназар Олламов маҳалласидаги электр тармоғи қўлбола усулда қўйилганлиги, бу эса аҳолининг ҳаёти учун хавфли эканлигини айтиб депутатга юзланди. Мазкур масалани депутат мутасадди ташкилот вакилларини жойига чақиртириб, муаммо билан таништирди. Натижада кўчага 10 кун ичида янги электр линияси ўрнатилиб бериладиган бўлди. Шунингдек, мазкур маҳалланинг 2 км йўли жуда таъмирталаб аҳволда. Ёғингарчиликдан сўнг на пиёда, на машинада ҳаракатланиш қийин.  

Ушбу йўлни таъмирлаш бўйича 2020 йилги Давлат дастурига таклиф киритиш бўйича депутат А.Рузметов Урганч туман хокимлиги билан маслаҳатлашди ва натижада туман хокимлиги томонилан тегишли ташкилотга таклиф тайёрланиб, тақдим қилинди.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Veb-sayt:  www.urganchhokimiyat.uz

Facebook: www.facebook.com/Urganchtuman.axborotxizmati

Instagram: www.instagram.com/urganchtumankhokimligi

Telegram: https://t.me/Urganch_tuman_news