Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

От спорти бўйича мусобақалар бўлиб ўтди

 Хабарингиз бор, “Мамлакатимизда от спорти турларини янада ривожлантириш, янги авлод Чавандозларини тайёрлаш ва тарбиялаш, ёшлар ўртасида от спортини фаол тарғиб қилиш ҳамда оммалаштириш” бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори қабул қилинган. Мазкур қарорнинг асосий мақсади ёшларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, шунингдек, мамлакатимизда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш, поло ва улоқ-кўпкари турларини ривожлантириш, яқин ва узоқ муддатли истиқболларни белгилаш ва оммалаштириш, улар бўйича миллий терма жамоамизнинг Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва жахон чемпионатлари ва бошқа йирик мусобақаларда юқори даражада иштирок қилиш хисобланади. 

 Миллий гвардия Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Урганч шахар ва туман хокимликлари билан хамкорликда белгиланган топшириқлардан келиб чиқиб, мазкур от спортини яънада ривожлантириш мақсадида куни кеча от спортининг “от пойгаси” ва “поло” тури бўйича бошқарма бошлиғи биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада туман ва шахарлардан келган 40 дан ортиқ чавандозлар иштирок этиб, мехрибонлик уйи тарбияланувчилари хам ташриф буюришди. Қизғин ва муросасиз кечган беллашув натижаларига кўра ғолиб бўлган иштирокчилар мутасаддилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Мазкур от спорти бўйича мусобақалар Вилоятнинг барча шахар ва туманлари бўйлаб давом этмоқда.