Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

 

Полиз маҳсулотларининг 58,3 % деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида етиштирилган

 

2020– йилнинг  1 октябрь ҳолатига кўра Хоразм вилоятида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан умумий ҳисобда 105,5 минг т. полиз  маҳсулотлари (2019– йилнинг январь– сентябрга нисбатан 11,0 % кўп) етиштирилган. Полиз маҳсулотлари етиштириш кўрсаткичларининг хўжаликлар тоифалари бўйича таҳлили  маҳсулотлар умумий ҳажмининг 58,3 % деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тўғри келишини  кўрсатмоқда.Мазкур кўрсаткич бўйича фермер хўжаликларининг улуши 41,4% ни, қишлоқ хўжалик фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг улуши эса 0,3% ни ташкил қилган. Полиз маҳсулотларини етиштиришнинг ҳудудлар кесимидаги таҳлилига кўра, қуйидаги туманларда юқори кўрсаткич кузатилган:

  Хива туманида-14521 тонна,

  Урганч туманида-13641 тонна,

  Шовот туманида-12616 тонна,

  Қўшкўпир туманида-12472 тонна,

  Янгибозор туманида-10575 тонна.

Хоразм вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати