Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Урганч тумани “Бекобод” қишлоғи “Ровот” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ҳусин Бектурди” хусусий корхонасига тегишли эски ғишт заводи аҳолига жуда яқин масофада жойлашган бўлиб ғиштни пиширишда кўмирдан фойдаланилади оқибатда кўмир ёнишида ҳосил бўлган ис газидан аҳоли азият чекаётганли юзасидан амалий ёрдам сўраб шу маҳаллада яшовчи фуқаролар томонидан интернет тармоқларига  видео мурожаат тарқатилган.   
  Ушбу мурожаат юзасидан Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати, Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Урганч туман инспекцияси давлат инспекторлари томонидан жойида ўрганиш ишлари олиб борилди. 
  Ўрганиш жараёнида Урганч тумани “Бекобод” қишлоғи “Ровот” маҳалласи ҳудудида жойлашган У.Жуманиёзов рахбарлигидаги “Ҳусин Бектурди” хусисий корхонасига қарашли бўлган пишган ғишт ишлаб чиқариш заводи ифлослантирувчи моддаларни атмосферага чиқариш манбаларини хатловдан ўтказиш ҳамда экологик норматив хужжат, ташламаларнинг йўл қўйиладиган чекланган миқдори /ПДВ/ экологик нормативи хужжатларисиз фаолият юритиб келаётганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун 15 ва 20-моддалари, “Экологик экспертиза тўғрисида”ги қонунининг 11, 13-моддалари, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 52-8-24-моддаллари талабларини бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳусисий корхона рахбарига талобнома берилди.
  Аҳолига яқинлиги бўйича санитар меъёрий масофасини аниқлаб беришда амалий ёрдам сўраб туман СЭОМга мурожаат қилинди.
Ушбу ҳудуд Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Урганч туман инспекцияси давлат инспекторлари томонидан қаттиқ назоратга олинди. 
Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.