Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Ижтимоий тармоқлардаги “Xorazmliklar” канали орқали Урганч тумани, Чандирқиёт қишлоғи, Бақайлар маҳалласида ичимлик суви увол бўлаётгани ва шу маҳаллада яшайдиган фуқаронинг таъкидлашича, яқинда ичимлик суви ўтказиб берамиз, деб янги қувурлар ётқизилгани, бироқ ташланган қувурлар бир-бирига уланмагани сабабли, ичимлик суви кейинги маҳаллаларга етиб бормаётгани тўғрисида маълумот тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати ва Хоразм сув таъминоти МЧЖ Урганч туман бўлими билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари олиб борилди. Суриштирув натижаларига кўра маҳалла ҳудудидаги сув исроф бўлаётган жойи аниқланиб, шу куннинг ўзида бартараф қилинган. Шунингдек, шу маҳаллада яшовчи фуқаро ўз уйига ичимлик суви олиб кириш мақсадида таъмирлаш ишларини бошлагани ва охиригача етказилмагани сабабли  исрофгарчилик келиб чиққанлиги маълум бўлди. Хоразм сув таъминоти МЧЖ Урганч туман бўлими томонидан фуқаролар юқорида кўрсатилган хатолар такрорланмаслиги тўғрисида огоҳлантирилди.
Шунингдек, Хоразм сув таъминоти МЧЖ Урганч туман бўлими томонидан берилган маълумот натижаларига кўра Чандирқиёт қишлоғи, Бақайлар маҳалласининг 40% қисми 2020 йилда, қолган 60% қисми 2021 йилда инвестиция дастури асосида тўлиқ ичимлик суви билан таъминланишини маълум қиламиз.
Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.