Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

www.1gap.uz веб-сайти орқали тадбиркор фаолияти инқирозга учрагани борасида видео тарқалган эди. Холат юзасидан Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати суриштирув ишларини олиб борди, суриштирув натижаларига кўра, 2016 йил 19 мартда Урганч тумани Ғойбу қишлоғининг саноат ишлаб чиқариш зонасидан “Зилола Азамат” МЧЖга газ тақсимлаш станцияси (аҳолини куз-қиш мавсумида табиий газга бўлган талабини қондирадиган, газ балонларга газни тўлдирадиган пункт “ГНС”) қуриш учун ер майдони ажратиб берилган.

Мазкур ажратилган ер майдонида тегишли ташкилотларнинг рухсатини олган ҳолда қурилиш ишлари амалга оширилиб, давлат қабул қилиш комиссия томонидан ижобий маъқулланган.

“Узтрансгаз” унитар корхонасининг аризаси асосида Урганч туман маъмурий судининг 2020 йил 17 июнь кунги ҳал қилув қарори билан “Зилола Азамат” МЧЖга ер майдони ажратиш ва эгалик ҳуқуқини бекор қилиш юзасидан қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган.

Бунга сабаб “Зилола Азамат” МЧЖга ажратилган ер майдони Газли-Нукус магистрал газ қувури линиясидан 72 метр масофада жойлашганлигини ва 250 метр масофагача ер майдони ажратиш мумкин бўлмасада шаҳарсозлик нормасига зид равишда ер майдони ажратиб берилганлиги асос бўлган.

Ҳолатни яхшилаш ва  тадбиркорликни қўллаб қувватлаш мақсадида 2021 йилнинг 6 январь куни туман ҳокимлиги ва “Зилола Азамат” МЧЖ ўртасида келишув шартномаси имзоланди. 2021 йилнинг 13. март куни келишув шартномасига асосан Урганч тумани, Чоткўпир қишлоғи Саноат ишлаб чиқариш худуди 8-қисм контуридан газ тақсимлаш станцияси (ГНС) қурилиш учун 0.8 гектар ер майдони доимий фойдаланиш хуқуқи билан ажратиб берилганини билдирамиз.