Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Интернет тармоқлари орқали Қорамон маҳалласида яшовчи фуқаро С.Бобожоновнинг Қорамон  массиви ҳудуди қишлоқ хўжалик ер харитасининг 311-қисм контуридан 0,4 гектар иссиқҳона қуриш учун ер ажратишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими мутахассислари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. 

Ўрганиш жараёнида Қорамон массиви қишлоқ хўжалик ер харитасининг 311-қисм контури бугунги кунда ушбу ҳудудда пахта-ғаллачилик йўналишида фаолият кўрсатиб келаётган “Мухриддин Шарофат” МЧЖга ажратиб берилганлиги аниқланганлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида тадбиркорлик фаолияти ва деҳқончилик хўжалиги билан шуғулланиш учун ер участкаларини ажратиш туман ҳокимлиги захира ерлари ҳисобида бўлган ерларда ёки юридик ва жисмоний шахсларга ажратилмаган ерлардан ажратиб берилиши белгилаб қўйилганлигини билдирамиз.

   Ушбу жавобдан норози бўлган тақдирингизда Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддасига асосан юқори турувчи органларга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқингиз мавжудлигини маълум қиламиз.