Урганч тумани, Гулобод маҳалласида яшовчи фуқаро Г. Алланазарова 29-Амир Темур округидан сайланган Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгаши депутати Б. Бердиевани танимаслиги, моддий ёрдамга муҳтожлиги ва ўзи яшаётган хонадон ичида паррандачилик билан шуғулланиётгани тўғрисида видеомурожаат йўллаган эди. Мурожаатга асосан ўрганиш ишлари олиб борилиб, унга кўра фуқаро Г. Алланазарова туман Кенгаши депутати Б.Бердиевани аввалдан танишини ва буни ўзи ҳам тан олиб, хато қилганлигини маълум қилди. Бу ҳолатни Г. Алланазарованинг опаси Т.Алланазарова ҳам ўз тушунтириш хатида тасдиқлади. Г.Алланазарова ҳозирда “Аёллар дафтари”га киритилган бўлиб, унга паррандачилик билан шуғулланиш учун 50 млн имтиёзли кредит ажратилган ва товуқхона қурилишига ҳомийлик асосида ёрдам берилди.