Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

2021 йилнинг 21 апрель куни Урганч тумани, Чўлобод маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан ипотека кредитларини тўлашда қийналаётганлари ва маҳалладаги канализация қувурларини бирлаштирувчи қудуқларда носозликлар келиб чиқаётгани тасвирланган видеомурожаат йўлланган эди. Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва  канализация қувурларини бирлаштирувчи қудуқлардаги носозликлар Хоразм сув таъминоти МЧЖ Урганч туман бўлими томонидан бартараф қилинди.
2018 йилда АТБ “Қишлоқ қурилиш банки” Хоразм минтақавий филиали томонидан Урганч туманидаги ногиронлиги бор фуқароларга имтиёзли ипотека кредитлари ажратилган бўлиб, унга кўра кредитдан фойдаланганлиги учун қуйидаги фоиз ставкаси белгиланган: даслабки 5 йил давомида йиллик 7% миқдорида, қолган 15 йил давомида Ўзбекистон Республикаси марказий банкининг ушбу шартнома тузилганда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида, яъни 14% миқдорида тўланиши кўрсатиб ўтилган.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.