Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2021 йилнинг 6 май куни Урганч тумани, Чоткўпир қишлоғи, Орзу маҳалласида яшовчи фуқаро О.Курбанов томонидан интернет тармоқлари орқали видеомурожаат йўлланган эди. Мурожаатда О.Курбанов (1-гуруҳ) ногирон эканлиги, юришга қийналиши ва ҳозирда яшаётган хонадон 2 қаватда жойлашганлиги сабабли, Урганч туман ҳокимлигидан ер майдони ажратиб берилишини сўраган.
Ҳолат юзасидан Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганишлар натижасига кўра, Урганч тумани ҳокимининг 2018 йил 09 сентябрдаги №2763-сонли қарорига асосан Урганч тумани, Бекобод қишлоғи, Қўнғирот маҳалласи худудидан умумий ер майдони 200 кв.метрдан иборат 80-сонли ер участкаси Урганч тумани, Чоткўпир қишлоғи, Орзу маҳалласида яшовчи фуқаро О.Курбановга якка тартибда турар жой қуриш учун ажратиб берилган. Шу ажратилган ер участкасида қурилиш ишларини олиб боришингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.