Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

2021 йилнинг 1 июнь куни интернет тармоқларидаги "Қонун доирасида" расмий саҳифаси орқали, Урганч тумани, Мевазор маҳалласида яшовчи фуқаро У.Матчанова турар жойи олдидан ободонлаштириш мақсадида ажратилган 90м² ер майдонида ноқонуний қурилиш бошланганидан норозилик билдириб видеомурожаат йўлланган эди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйдагиларни маълум қиламиз:ноқоуний равишда қурилиш ишларини олиб бораётган фуқаро И.Мадаминов  Урганч тумани ҳокимлигининг қурилиш бўлими томонидан 2021 йилнинг 18 май куни қурилиш ишларини тўхтатиш ва қурилмани бузиб олиб, атроф-муҳитни тозалаш ҳамда экологик хавфсизлик талабларига риоя қилиш кераклиги тўғрисида огоҳлантирилган.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.