Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Ижтимоий тармоқлар орқали 2020 йил 21 ноябрь куни Урганч туман ҳокими ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи О.Қаландаровнинг аҳоли мурожаатлари билан  шуғулланмай байрам тадбирларда иштирок этаётгани ҳақида мақола тарқалган эди. Аҳоли орасида нотўғри маълумот тарқалишини олдини олиш мақсадида расмий муносабат билдириб ўтамиз:

Маълумки, пандемия даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бунда биринчи навбатда эҳтиёжманд қатлам вакилларига катта эътибор қаратиш мақсадида “Темир дафтар” ҳамда ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш йўлга қўйилганлиги сабабли мазкур ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, унинг ҳар бир киши ҳаёти, фарзандлари келажагига таъсирини тушунтириш, бу борадаги ишларни йўлга қўйишда “Маҳаллабай”  ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни самарали ижроси бўйича тизим мутасаддиларига алоҳида вазифалар юклатилган. Шунга кўра, ҳар ойда барча туманлар ва шаҳарларда ҳамда маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ўтказилиши белгиланган бўлиб, ҳар бир тадбир мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришлардан келиб чиқиб, янгича ном ва ғоя асосида ташкил этилади. Режага асосан, жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказиладиган тарғибот тадбирлари “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остида ўтказилди ва Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи О.Қаландаров  ушбу тадбирларнинг  ўтказилишига Урганч туман ҳокимлиги томонидан масъул қилиб белгиланган.

2020 йил 13-ноябр куни Хоразм вилоят прокуротуроси томонидан ўтказилган фуқаролар қабулда Урганч туман ҳокими Ф.Шариповнинг шахсан ўзи иштирок этганини маълум қиламиз.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.