Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Ижтимоий тармоқлардаги Хоразм вилояти ҳокимининг (@hokim_ermanov) саҳифасида, Урганч тумани, Ғалаба қишлоғи “Обод” маҳалласи, Чолиш посёлкаси ва "Анжирчи" маҳаллаларида табий газ муаммоси кўтарилган эди. Холат юзасидан Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати ва “Hududgaz Xorazm” газ таъминоти филиали ўрганиш ишларини олиб борди. Суриштирув натижаларига кўра қуйдагиларни маълум қиламиз.

Урганч тумани "Анжирчи" маҳалласида 2015 йил 18 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Республика комиссиясининг Кенгайтирилган селектор йиғилишининг  №26-сонли баёнига асосан табиий газ тармоғидан ажратилган ва суюлтирилган газга мослаштирилган.

Урганч тумани Ғалаба қишлоғи “Обод” маҳалласи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Республика комиссиясининг 2015 йил 18 мартдаги Кенгайтирилган селектор йиғилишининг  №26-сонли баёнига асосан табиий газ тармоғидан ажратилган ва суюлтирилган газга мослаштирилган.

Урганч тумани Чолиш посёлкасида жойлашган Комилжон Отаниёзов номли маҳалла Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 июлдаги “Хоразм вилояти истеъмолчиларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 193-сонли қарорига асосан табиий газ тармоғидан ажратилган ва барча хонадонлар суюлтирилган газга мослаштирилган. Барча хонадонларга суюлтирилган газ ўз вақтида етказиб берилмоқда.