Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Ижтимоий тармоқлар орқали “Урганч туманида 1 оила  уйсиз қолди – ўз қариндошлари томонидан алдаб кетилган” сарлавҳали видеомурожаат тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Урганч тумани ҳокимлиги қурилиш бўлими ўрганиш ишларини олиб борди ва қуйдагилар маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 ййил 26 апрелдаги “Шаҳарларда йўл қурилишини ташкил этишни такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-62-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Урганч тумани ҳокимининг 2016 йил 24 февралдаги 338қ-сонли қарори билан Урганч тумани, Қоровул қишлоғи, Арбоблар маҳалласида жойлашган турар-жой биноларини бузиб олиниши сабабли шу ҳудуддаги бинолар бузиб олиш ҳудудидаги объектлар деб эътироф этилган. 

Урганч тумани ҳокимининг 2019 йил 16 октябрдаги 6232қ-сонли қарори билан Урганч тумани, Қоровул қишлоғи, Арбоблар маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.Нурметовага тегишли умумий ер майдони 822.12 кв.метр, қурилиш ости майдони 238.23 кв.метрдан иборат бўлган турар-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқи белгиланиб, давлат рўйхатидан ўтказилган.

Урганч шаҳридаги “ELIT INNOVATSION BAHOLASH” МЧЖ шаклидаги баҳолаш компаниясининг 2021 йилдаги 121-cонли хулосасига асосан ушбу турар-жой биносининг баҳолаш бўйича якуний бозор қиймати 561.8 млн.сўм қилиб белгиланган.

2020 йилнинг 20 февралдаги 11-сонли уч томонлама келишув битими фуқаро ва туман ҳокимлиги томонидан имзоланиб, қурувчи ташкилоти “Хоразм инвест холдинг” МЧЖ раҳбари М.Бабаев томонидан имзоланмаган.

Урганч тумани ҳокимининг 2020 йил 3 мартдаги 700қ-сонли қарори билан фуқаро Ф.Нурметовага якка тартибда турар-жой қурилиши учун 392.0 кв.метрдан иборат бўлган 2 та ер участкаси ажратиб берилган. 

Шу билан бирга, Урганч тумани ҳокимининг 2017 йил 1 декабрдаги 2779қ-сонли қарори билан Урганч тумани, Қоровул қишлоғи, Арбоблар маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Сапаевга тегишли умумий ер майдони 527.18 кв.метрдан иборат бўлган турар-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқи белгиланиб, давлат рўйхатидан ўтказилган.

Урганч шаҳридаги “ELIT INNOVATSION BAHOLASH” МЧЖ шаклидаги баҳолаш компаниясининг 2021 йилдаги 121-сонли хулосасига асосан ушбу турар-жой биносининг баҳолаш бўйича якуний бозор қиймати 547.4 млн.сўм қилиб белгиланган.

2020 йилнинг 20 февралдаги 10-сонли уч томонлама келишув битими фуқаро ва туман ҳокимлиги томонидан имзоланиб, қурувчи тадбиркор Ш.Салаева номидан ҳаракат қилувчи ишончли вакили К.Атаниязов томонидан имзоланмаган.

Урганч тумани ҳокимининг 2020 йил 3 мартдаги 699қ-сонли қарори билан фуқаро Д.Сапаевга якка тартибда турар-жой қурилиши учун 527.18 кв.метр (қурилиш ости майдони 241.70 кв.метр)дан иборат бўлган ер участкаси ажратиб берилган. 

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 102-моддасида битимлар бир тарафлама, икки тарафлама ёки уч тарафлама (шартномалар) бўлиши мумкинлиги, шартнома тузиш учун икки тараф (икки тарафлама битим) ёки уч ёхуд ундан кўп тараф (кўп тарафлама битим) келишиб хоҳиш билдирган бўлиши кераклиги, шунингдек ушбу кодекснинг 107-моддасида ёзма шаклда тузилган битимни, агар иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, тарафлар ёки уларнинг вакиллари имзолаши кераклиги, кодекснинг 109-моддасида битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши белгиланган.

Ўша даврда ўз кучида бўлган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7-бандида олиб қўйилаётган ер участкалари корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ажратиб берилган тақдирда уй-жой қийматини тўлаш, уйлар (квартиралар) бериш ва вақтинчалик турар жой бериш, шунингдек янги жойга кўчиш билан боғлиқ барча харажатларни қоплаш тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари қарорига кўра ушбу корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан амалга оширилиши белгиланган. Бироқ, туман ҳокимининг қарорида бузиб олиниши режалаштирилган фуқаро Ф.Нурметовага тегишли турар-жойнинг қиймати “Хоразм инвест холдинг” МЧЖ раҳбари М.Бабаев, фуқаро Д.Сапаевга тегишли турар-жойнинг қиймати тадбиркор Ш.Салаева қоплаши назарда тутилмаган. 

Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасида давлат бузилган хусусий мулк ҳуқуқининг тикланиши ва унинг суд орқали ҳимоя қилинишини кафолатлаши, Қонуннинг 19-моддасида давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини бевосита олиб қўйишга қаратилмаган қарори, шу жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки дов-дарахтлар жойлашган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига фақатгина қонунларда белгиланган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилиб, бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг мол-мулк берилиши ва у кўрган бошқа зарарларнинг ўрни қопланиши ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши туфайли етказилган зарарнинг ўрни тўла ҳажмда қопланиши белгиланган.  

“Хоразм инвест холдинг” МЧЖ ва тадбиркор Ш.Салаевага фуқаролар билан уларга тегишли турар-жой юзасидан қисқа муддатда келишув битими тузиш ва етказилган зарарнинг ўрнини тўла ҳажмда қоплаш чораларини кўриш тўғрисида туман ҳокимлиги маҳкамасининг огоҳлантириш хати тақдим қилиниб, ушбу келишув битими тузиш ва етказилган зарарни қоплаш ишлари муайян муддат ичида амалга оширилмаган тақдирда мазкур кўп қаватли кўп хонадонли турар-жой биносига оид ҳужжатлар белгиланган тартибда ўз кучини йўқотиши тўғрисида қарор қабул қилиниши юзасидан огоҳлантирилишига қарамасдан сезиларли ишлар бўлмади.

Бугунги кунда, пудратчи ташкилотлар томонидан мазкур кўп қаватли кўп хонадонли турар-жой бинолари объектида қурилиш-монтаж ишлари бажарилганлиги ҳамда мулк ҳосил бўлганлиги, шунингдек, пудратчилар томонидан объектга доир сметавий ҳаражатлар амалга оширилиб келинаётганлиги, харидорлар билан квартираларни олди-сотдиси юзасидан шартномалар тузилганлиги, эндиликда кўп қаватли кўп хонадонли турар-жой биноси объектига оид ҳокимликнинг тегишли қарори қабул қилиниши, ўз ўзидан уйларнинг нархи ошиб кетишига олиб келиши, ушбулар фуқаролар норозилигини келтириб чиқариши мумкин.

Бундан ташқари,Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 02 майдаги “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-328-сонли Қонунининг 23-моддасидаТадбиркорлик фаолияти субъектларининг мулки дахлсиздир ва қонун билан муҳофаза қилиниши, 34-моддасида давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмаслиги кўрсатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги 

ПФ-5780-сонли фармони қабул қилинган.

Мазкур фармонда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларининг сўзсиз бажарилиши, мулк ва бошқа мулкий ҳуқуқлар бузилишига йўл қўйилмаслиги тамойилларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш кўрсатилган.

Фуқароларнинг турар-жойлари бузиб олинмаганлигини инобатга олган ҳолда, юқоридаги келтирилганлардан аризаларгўйлар норози бўлган тақдирда мазкур масалалар юзасидан суд органларига мурожаат қилиниши мақсадга мувофиқлигини маълум қиламиз.