Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Жориййилнинг 25-26 февраль кунлари ижтимоий тармоқлар орқали Ж.Юсупов чорвачиликни ривожлантириш мақсадида 4,084.7 млн сўм кредит ажратилмаганлигидан норозилик билдириб мурожаат қилган эди. Ҳолат юзасидан Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ўрганиш ишларини олибборди.Ўрганишлар натижасига кўра, фуқаро Ж.Юсупов 2020 йилнинг 24 ноябрь куни кредит олиш учун ариза билан мурожаат қилгани, 2020 йилнинг 30 ноябрь куни аризасига жавобан 04-01/12507-сонли жавоб хати берилган. Фуқаронинг кредит олиш юзасидан тақдим қилган ҳужжатларида гаров таъминоти сифатида “XORAZM FISHEC” МЧЖга тегишли бўлган паррандачилик биноси“Мезон баҳолаш” фирмаси томонидан 3.002.2 млн сўмга баҳоланган.Ж.Юсупов шу бино-иншоотларни гаровга қўйишни режалаштирган (Гаров таъминоти юқори бахоланганлигисабаббошқа ликвидли мол-мулк тақдим қилиш билдирилган).

Ўрганиш жараёнида банкка тақдим қилган хужжатларида “XORAZM FISHEC” МЧЖга қарашли паррандачилик бино-иншоотларини гаровга қўйиш тўғрисида МЧЖнинг 16.11.2020 йил таъсисчилар йиғилиши бўлиб ўтган (рақамсиз йиғилиш баёни), баёнга таъсисчилар Қ.Махмудов ва Х.Маткаримовлар имзо қўйган. Лекин “XORAZM FISHEC”МЧЖ таъсисчиси, Урганч туман Юқорибоғ қишлоғида яшовчи Х.Маткаримов 2020 йил 28 декабрь куни банкка ариза билан мурожаат қилиб, аризасида “XORAZM FISHEC” МЧЖ таъсисчи эканлиги, у МЧЖга тегишли ер ва мулкларни “Шакаржон Сухроббек”МЧЖга гаровга қўйишга қарши эканлиги, “Паррандачилик” бино-иншоотларни гаровга қўйиш хақидаги 16.11.2020 йил кунидаги таъсисчилар йиғилишда у қатнашмагани, баёнда унинг имзоси қалбакилаштирилганини баён қилиб, “XORAZM FISHEC” МЧЖ таъсисичиларидан бири сифатида МЧЖнинг ерини ва мулкини гаровга қўйишга қарши эканлигини кўрсатган. Ушбу ҳолат бўйича 29.12.2020 йил куни тумани прокуратурасига №07-01/12565-сонли хат жўнатилган. Шундан кейин “Шакаржон Сухроббек” МЧЖ раҳбари тамонидан Хонқа туманида жойлашган яроқсиз ҳолга келган фермахона биноларини гаров таъминоти сифатида ҳужжатларини тақдим қилган ушбу гаров таъминотини банк ходимлари томонидан бориб ўрганилган вабино яроқсиз ҳолда деб топилган, шу ерни ўзида МЧЖ раҳбарига бу гаровни гаров сифатида банк қабул қилмаслигини, бошқа ликвидли гаров тақдим қилиши кераклиги тушунтирилган.

  

Кейинчалик яна “XORAZM FISHEC”МЧЖга тегишли бўлган “Товуқхона” бино ва иншоотлари “Мезон баҳолаш” томонидан қайта юқори баҳоланган ҳолда гаров сифатида тақдим қилинган, ушбу тақдим қилган ҳужжатларига қайта 23.02.2021 йилда №07-01/113-сонли жавоб хати берилиб, унда гаров таъминоти юқори баҳоланганлиги билдирилиб, гаров таъминоти бахолашини камайтирилиши сўралган.

Шунингдек, мавжуд ҳолат юзасидан АТ Халқ банки Қоравул филиали“Шакаржон Сухроббек” МЧЖ раҳбари Ж.Юсуповга 2019 йилнинг май ойида Чорвачиликни ривожлантириш мақсадида 30 000 000 (ўттиз миллион) сўм 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга имтиёзли кредит маблағи ажратилган бўлиб, МЧЖ раҳбари Ж.Юсупов ажратилган имтиёзли кредит маблағининг хар ойдаги тўлов графигига асосан, яъни 2019 йил июнь ойида 10 кун муддатга, июль ойида 14 кун муддатга, август ойида 12 кун муддатга, сентябрь ойида 12 кун муддатга, октябр ойида 10 кун муддатга, ноябрь ойида 14 кун муддатга, декабрь ойида 8 кун муддатга, 2020 йил январь ойида 13 кун муддатга, февраль ойида 13 кун муддатга, октябрь ойида тўламаган, ноябрь ойида 400 минг сўмга кам тўланган, декабрь ойида 10 кун муддатга кечиктириб тўланганлигини;

2021 йил январь-февраль ойи тўловларини умуман ёки сурункали равишда ўз вақтида тўламасдан келаётгани ва бугунги кундаги муддати ўтган асосий ва фоиз тўловларидан 3 570 365.0 сўм кредит қарздорлиги мавжудлигинимаълум қилади.