Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

Рамазон меҳр-мурувват, саховат ойи

Рамазон меҳр-мурувват, саховат ойи

 Президентимизнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорида жойларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, сабр-қаноат каби фазилатларни эъзозлаш, бугунги тинч ва фаровон ҳаётимизни қадрлаш, одамларни бир-бирига яхшилик қилиш, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этадиган тарғибот тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш белгиланган. 

Халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш максадида эхтиёжманд фукароларнинг мурожаатлари асосида, “Темир дафтар”да рўйхатда турган 216 та оилага Урганч тумани ҳокимлиги томонидан озиқ-овқат махсулотлари тарқатилмоқда.

Шунингдек "Махалла хайрия жамоат фонди Урганч туман бўлинмаси маблағлари ҳисобидан «Темир дафтар»да турувчи ногиронлиги бўлган оилаларнинг ҳар бирига 540 минг сўмдан жами 116 миллион сўмдан ортиқ пул маблағлари тарқатилди.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.