Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Жорий йилнинг 18 май куни ижтимоий тармоқларда “Мулозимлар газсиз уйимизда яшаб кўришсин!” сарлавҳали хабар тарқалди. Унда ёзилишича, Хоразм вилояти Урганч тумани “Ўртаёп” ва “Анжирчи” маҳаллалари ёнидан юқори босимли газ қувури ўтган ва автомобилларга газ қуйиш шаҳобчаси қурилган бўлишига қарамасдан “чекка ҳудуд” дея газ тармоғидан узилган.

      Ушбу ҳолат бўйича ўрганишлар натижасида қуйидагилар маълум қилинади. Хабарда айтилган Урганч тумани “Ўртаёп” ва “Анжирчи” маҳаллалари Урганч туманининг табиий газ билан таъминловчи юқори босимли газ қувурларининг охирида жойлашганлиги сабабли, ушбу маҳаллалар 2015 йил 18 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Республика комиссиясининг Кенгайтирилган селектор йиғилиши 26-сонли баёни ва Хоразм вилояти ҳокимининг 2015 йил 23 июлдаги “Табиий газ етиб бормайдиган ҳудудларда жойлашган аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини асосий турдаги ёқилғи–энергетика ресурслари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 165к-сонли қарорига асосан, табиий газ тармоғидан ажратилган. Автомобилларга газ қуйиш шаҳобчаси эса ҳудуддаги автомобиллар сонидан келиб чиқиб Вазирлар Маҳкамасининг махсус рухсатномаси асосида қурилган. “Ўртаёп” ва “Анжирчи” маҳаллалари аҳоли хонадонлари бугунги кунда суюлтирилган газ билан узлуксиз равишда таъминланмоқда.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.