Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

2021 йилнинг 23 июнь куни ижтимоий тармоқлар орқали Урганч тумани, Чоткўпир қишлоғи, Бахшилар маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида жойлашган томорқа ерларига шоли экилганидан норозилик билдирилиб видеомурожаат йўлланган эди.
Ҳолат юзасидан Урганч тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Кенгаш томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тартибидан чиқмаган ҳолда томорқа ер эгалари қишлоқ хўжалиги экинларини экиши мумкинлиги тўғрисида маълумот бериб ўтилди.
Томорқа ер эгалари ўз томорқаларини экмасдан қаровсиз ҳолда ташлаб қўйилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2018 йил 18 мартдаги №205-сонли қарорига мувофиқ ер солиғини 3 баробари миқдорида жаримага тортилиши белгилаб қўйилганлигини маълум қиламиз.