Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Бугун ижтимоий тармоқларда Урганч туманининг Мироблар маҳалласида яшовчи аҳолига ун килограмда берилаётгани, аммо бошқа маҳаллалардаги аҳолига қоплаб берилаётгани ҳақида хабар тарқалган эди.

 

Урганч тумани ҳокимлиги мутасаддилари томонидан ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида олиб борилган тадбирлар давомида Мироблар маҳалласида 479 оилада 3085 нафар аҳоли истиқомат қилиши аниқланган. Ҳар ойда киши бошига 3 килограмдан, жами 9,3 тонна ун тарқатиш белгиланган. Ушбу маҳаллада белгиланган навбат асосида 1 килограмм унни 2 800 сўмдан (бир қоп ун 145 минг сўм) сотиб келинган. Айрим ҳолатларда, яъни таъзия, тўй маросимлари, ёки 2-3 ой мобайнида ун олмай келган фуқаролар ҳамда хонадонда бир нечта оилалар яшаши кузатилган ҳолларда ун кўп миқдорда берилганлиги, шу сабабли киши бошига 3 килограмдан ҳисобланиб 1 қоп ун олувчи оилалар ҳам мавжудлиги аниқланди.