Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Расмий муносабат «KUN.UZ» сайти орқали Урганч туманида ғалла ҳосилини “Хоразмдон маҳсулотлари” АЖ омборига топшириш бўйича келиб чиққан низоли ҳолат акс этган видеолавҳа юзасидан

Жорий йилнинг 1 июль куни «KUN.UZ» сайти орқали Урганч туманида ғалла ҳосилини топшириш бўйича келиб чиққан низоли ҳолат акс этган видеолавҳа жойлаштирилган ва ушбу видеолавҳага “Урганчда ИИБ ходимлари одамлар етиштирган ғаллани тортиб олмоқда” деган мазмунда танқидий муносабат билдирилган эди.

Мазкур видеолавҳа юзасидан Хоразм вилояти прокуратураси томонидан олиб борилган дастлабки ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб қуйидагиларни маълум қилди.

Урганч тумани ҳокимлиги томонидан фермер ва деҳқонларнинг экин ерларидан самарали ва тўғри фойдаланаётганлиги назорат тартибида ўрганилганида, туман ҳудудидаги “Хива сезам” МЧЖга тегишли дала майдонининг 30 гектар қисмига “Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖ билан шартнома тузмасдан, ўзбошимчалик билан ғалла экилгани аниқланган.

Ушбу далани “Хива сезам” МЧЖ раҳбари Р.Қ. ўзаро келишув асосида  қонунга хилоф равишда фуқаро И.Р. га ғалла экиш учун берган, МЧЖ раҳбари Р.Қ. га “Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖ билан шартнома тузиш ва етиштирилган ғаллани “Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖга топшириш тушунтирилган.

Аммо, МЧЖ раҳбари Р.Қ. ва фуқаро И.Р. билан келишилган ҳолда ўзбошимчалик билан экилган ғаллани, яна шундай ўзбошимчалик билан йиғиштириб, И.Р.нинг уйидаги омборига тўкишган.

Вилоятимиз аҳолисини нон ва нон маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш пайтида талон-торожликларга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, масъул идора ва ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилган.

Ижтимоий тармоқда тарқатилган видеолавҳа ушбу хонадонда яшовчи фуқаро томонидан олинган ва монтаж қилинган (қисқартирилган) бўлиб, ушбу хонадонда яшовчи фуқаролар ҳамда туман ишчи гуруҳ раҳбари ҳисобланган Агроинспекция туман бўлими ходимлари ўртасида жанжал келиб чиққан. Ички ишлар органлари ходимлари эса жамоат тартибини сақлаш учун жалб қилинган.

Бугунги кунда, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасига кўра фуқаро И.Р. нинг уйидан олинган 17,2 тонна ғалла “Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖга топширилган.

Ҳозирда “Хива сезам” МЧЖ раҳбари ҳамда туман ишчи гуруҳ аъзолари, шунингдек, ИИБ ходимлари хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Урганч тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Шунингдек, вилоят ИИБ томонидан видеотасвирдаги ички ишлар органлари ходимлари ҳаракатларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Текширув якунлари бўйича қўшимча маълумот берилади.

 

Хоразм вилояти прокуратураси