Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Расмий муносабат

Бугун ижтимоий тармоқлар орқали Урганч тумани, Шерматлар маҳалласи ҳудудидаги (Парник кўча) йўллар таъмирталаб аҳволга келиб қолгани тўғрисида мақола чиққан эди. Ҳолат юзасидан Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати  Урганч тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси билан ҳамкорликда ўрганиш ишларини олиб боргани ва Шерматлар маҳалласидаги  Урганч-Гурлан йўлига олиб чиқувчи 4к-938В йўли 2021-2022-2023 йилларда ички хўжалик йўлларини жорий таъмирлаш дастурига киритилганлигини ҳамда 2021 йилнинг IV чорагида таъмирлаш ишлари олиб борилишини маълум қиламиз.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.