Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Ижтимоий тармоқларда “Урганч туманидаги дўконда жуда дахшатли ёнғин чиқди Урганч тумани, Ғойбу қишлоғида сахар пайтида  дўконларнинг бирида жуда катта ёнғин келиб чиққан” сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди.
Ҳақиқатдан ҳам 06 июль куни соат 03:56да Хоразм вилояти ФВБ Навбатчи-диспетчерлик хизматига Урганч тумани “Шохидонлар” маҳалла фуқаролар йиғини Туркманлар кўчасида жойлашган “Жахон Жуманиёз” оилавий корхонасига тегишли бинода ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Зудлик билан воқеа жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари йўналтирилган ва 4 дақиқа ичидан яъни, 04:00да етиб бориб, ёнғин 05:00да тўлиқ бартараф этилган. Ушбу ҳодиса оқибатида бинонинг 180 м.кв. майдонда том бостирмаси ва бино ичидаги сотиш мақсадида сақланаётган маҳсулотлари ёнган. Ёнғиндан уйнинг 80 м.кв. майдони хамда қўшни бинолар тўлиқ сақлаб қолинган. Ёнғиннинг тахминий сабаби ва зарари аниқланмоқда. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин қутқарув қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 3 км.ни ташкил этади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, фуқароларимиздан шуни илтимос қилиб қолардикки, доимо ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг. Электр ва газ ускуналарини доимо назоратда сақланг. Айниқса ҳозирги аномал иссиқ шароитида электр ускуналари ортиқча зўриқиш билан ишламоқда.

Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси