Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Бугун ижтимоий тармоқлар орқали Урганч тумани, Бешайвон маҳалласига жорий таъмирлаш ишлари учун ташалган шағал яна қайтадан олиб кетилаётгани тўғрисида видеомурожаат тарқалган эди. Ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
видеомурожаатда кўрсатилган тош уюмлари Бешайвон маҳалласидаги ички йўлларни жорий таъмирлаш ишларига алоқадор эмаслиги сабабли олиб чиқиб кетилган бўлиб, ушбу маҳалла ички йўлларини жорий таъмирлаш ишлари учун режалаштирилган шағал (тош) захираси  маҳалла бошидаги асосий йўл чеккасига (масжид тўғрисига) тўкилган. Ҳозирда Урганч тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан айнан шу маҳалланинг ўзида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиётганлиги, жорий таъмирлаш ишлари  тез фурсат ичида якунига етказилиши режалаштирилганлигини маълум қиламиз.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.