Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

Урганч тумани «Ҳилол» маҳалласида яшовчи Г.Бекчанова интернет тармоқлари орқали Оилада ёлғиз синглиси билан яшаши ва оилавий аҳволи яхши эмаслиги ҳамда мутасадди ташкилотлар бефарқ қараётганидан норозилик билдириб видеомурожаат йўллаган эди.
Ҳолат юзасидан Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва қуйдагилар маълум бўлди.
Урганч тумани «Ҳилол» маҳалласида яшовчи Г.Бекчанова ва оиласи ҳолидан мунтазам равишда мутасадди ташкилот раҳбарлари ва масул ҳодимлар томонидан хабар олиниб моддий ёрдам яъни озиқ-овқат ва пул маблағлари билан таъминлаб турилган. 
Шунингдек “Микрокредит банк” Урганч туман филиалига тирик қўй сотиб олиш ва савдо фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида кредит ажратилишини сўраб қилган мурожаатга асосан Г.Бекчановага 5 бош қўй таъминотчи томонидан етказиб берилган ва кредит ажратиш учун керакли ҳужжатлар қабул қилиниб, расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Савдо фаолиятини ривожлантириш учун кредит ажратилишини сўраб қилган мурожаати юзасидан хозирги кунда банкда тижорат кредити ресурси тақчиллиги сабабли ажратилмаётгани маълум қилинган.
Шунингдек Г.Бекчановага вилоят ёшлар агентлиги томонидан тикув машинаси берилган. Шовот туманида ўтказилган фуқаролар қабулида вилоят ҳокими Ф.Эрмановга қилган мурожаатига асосан вилоят ёшлар ишлари агентлиги томонидан Ҳилол маҳалласини кесиб ўтувчи эски “Урганч-Шовот” қатнов йўли чеккасига 3х3 метр ҳажмдаги енгил типли савдо шаҳобчаси ўрнатиб берилган. 
Шунингдек «Ёшлар дафтари»га киритилганлиги учун «Кенжаев Абдирасул» фермер ҳўжалигидан 0,2 гектар экин ер майдони ажратилган.
Шунингдек Г.Бекчанованинг мутахассислигига тўғри келадиган бўш иш ўринлари туман бандликга кўмаклашиш марказида мавжуд эмаслиги сабабли, туман бандликга кўмаклашиш марказида мавжуд бўлган бўш иш ўринлардан бирини танлаш таклиф қилинган аммо Г.Бекчонова Савдо шаҳобчасини тишкил қилиш нияти борлиги  сабабли рад жавобини берганлиги маълум бўлди.

 

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати