Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

You tube ижтимоий тармоғида “Қонун доирасида” канали орқали  чиққан видео мурожаат юзасидан расмий муносабат. 

Мурожаатда кўрсатилган автомобиль йўли Урганч туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги  4к 931Б “Урганч-Шовот а/йўлига шахобча” автомобиль йўли бўлиб, автомобиль йўлининг видео мурожаатда кўрсатилган қисми ҳақиқатдан ҳам таъмирталаб эканлиги аниқланди.

Ушбу автомобиль йўлининг таъмирталаб қисмида 2021 йилнинг                октябрь-ноябрь ойларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, мавжуд камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўрилишини маълум қиламиз.