Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

Ижтимоий тармоқларда «Урганч тумани халқ таълими ва унга қарашли 49-мактабда вазият зўрдек аммо...» сарлавҳа остида эълон қилинган мақолага 
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 август куни ижтимоий тармоқларда «Урганч тумани халқ таълими ва унга қарашли 49-мактабда вазият зўрдек аммо...» сарлавҳа остида мақола эълон қилинди.
Мақолада келтирилган ҳолатни ўрганиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳи шакллантирилди ва қуйидагилар аниқланди:
Урганч тумани, Қоромон қишлоғи, Қоромон маҳалласида жойлашган 49-сонли умумий ўрта таълим мактаби 2019 йил сентябрь ойида ишга туширилган бўлиб, умумий майдони 1.4 гектарни ташкил этади. Атрофи темир панжара ва пахса деворлар билан ўралган. Мактаб ҳудудида қурилиш ости майдонларидан ташқари фойдаланиладиган ер майдонлари мавжуд. 
2020-2021 ўқув йилида мавжуд экин майдонларига мактаб жамоаси билан биргаликда турли экинлар экилган. Мактабнинг ер майдонлари ўзлаштириб олинмаганлиги ва мактаб ҳудудидаги ер майдонлари сотилмаганлиги аниқланди.
Шунингдек, 2019 йилнинг 2 октябридан мактабда ҳовли супурувчи вазифасида ишлаб келаётган ходим лавозим мажбуриятидаги ишлар билан шуғулланмаганлиги аниқланди. 
Маҳалла аҳли спортчиларидан тушган 1 300 000 сўм пул маблағи вакил томонидан йиғим қилиниб, мактаб директорига тақдим қилинганлиги ҳамда мазкур маблағни мактаб эҳтиёжи учун сарфлаш мақсадида мактаб касаба уюшма аъзолари билан йиғилиш ўтказилганлиги ва баённома расмийлаштирилганлиги аниқланди.  
Ишчи гуруҳи томонидан аниқланган камчиликларга асосан мактаб директорига нисбатан Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг 2021 йил 6 сентябрдаги буйруғига кўра “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

 

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.