Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

Ижтимоий тармоқлар орқали Урганч тумани, Ҳилол маҳалласида 6 ой олдин фаолият бошлаган тикувчилик цехи ёпилиб, ўрнига кутубхона ташкил қилингани ва туман мутасадди ходимлари яъни туман солиқ инспекцияси 4-сектор раҳбари, халқ депутатлари Урганч тумани Кенгаши депутати ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси кўзбўямачилик қилмоқда дея мақола чоп этилган эди ҳолат юзасидан Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ўрганиш ишларини олиб борди ва қўйдагилар маълум бўлди.Тадбиркор Н.Яхшимуратова томонидан ташкил қилинган тикувчилик цехи ўз фаолиятини тўхтатган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.06.2019 йилдаги ПҚ4354сонли “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан маҳаллаларда кутубхоналар ташкил этилиб, унда аҳоли учун кутубхонадан фойдаланиш, мутолаа қилиш учун шарт-шароитлар яратилиб келинмоқда ана шундай маҳалла кутубхоналарнинг навбатдагиси тумандаги "Ҳилол" маҳалласида бўшаб қолган бинодан унумли фойдаланиш мақсадида туман 4-сектор раҳбари, Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгаши котибияти, туман ахборот-кутубхона маркази ҳамда туман маданият бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Шунингдек "Ҳилол" маҳалласида ташкил қилинган кутубхона биносида тадбиркорлик фаолиятини янгидан ташкил қилиш учун қўшимча хоналар мавужлиги маълум бўлди