МУНОСАБАТ: Урганч тумани «Мироблар» МФЙ аҳолиси ўтган йилда 100 тонна ун маҳсулоти билан таъминланди.

Жорий йилнинг 5 январь куни телеграм канали орқали “Хоразм вилояти Урганч тумани Мироблар маҳалласидан мурожаат қиляпмиз. Бизга давлатимиз ажратган арзонлаштирлган ёғ ва ун маҳсулотлари ўз вақтида етказилмаяпти. Масъуллар ҳолатни назоратга олишини сўраймиз” мазмунидаги маълумот ёритилди.
Урганч туман ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан ушбу ахборотнинг ҳақиқий холати тезкорлик билан ўрганилди. 

Унга кўра Урганч тумани Мироблар маҳалласида яшовчи аҳолига 2021 йилнинг 12 ойи давомида "Урганч таянч" МЧЖ томонидан белгиланган дислокацияга асосан ҳар ойда узлуксиз 8 тоннадан шу жумладан 25 декабрь куни 8 тонна ун маҳсулотига етказиб берилган.

Бугунги кунда мазкур МФЙда 462 хонадон мавжуд бўлиб, 3105 аҳоли истиқомат қилади. Ушбу маҳаллага 2021 йил 12 ойи давомида “Урганч таянч” масъулияти чекланган жамияти томонидан 100 тонна ун дислокация бўйича етказилиб,  аҳолига ўз вақтида тарқатилган. 
Бундан ташқари, ёғ маҳсулоти эркин савдога чиқарилган бўлиб, деҳқон бозорлари, арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ва бошқа савдо мажмуаларида ёғ маҳсулоти белгиланган нархларда сотилмоқда.

 Шу ўринда фуқароларимизни ёлғон ахборот тарқатмасликка ва турли ижтимоий телеграм каналларида ёритилган асоссиз ахборотларга алданиб қолмасликларини сўраймиз.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати