МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали Урганч тумани “Ҳилол” маҳалласидаги фуқароларга деҳқончилик қилиш учун ажратилган ер майдонларини суғориш имкони йўқлиги, суғориш тармоғи мавжуд эмаслиги туфайли фуқаролар ер майдонларини ўзлаштира олмаётгани ҳамда маҳалла раиси ва маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг фаолиятидан шикоят қилингани тасвирланган видеомурожаат тарқалган эди.
Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ушбу видеомурожаатда кўрсатилган муаммо ва камчиликларни ўрганиб, бартараф қилиш бўйича Урганч тумани ҳокимлигининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимига етказилди.

Мазкур муаммо ва камчиликлар батафсил ўрганилиб, тўлиқ бартараф этилгач, қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.