Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

        Мамлакатимизда коронавирус карантини кечаётган, аҳолини ушбу пандемиядан ҳимоялашнинг барча чоралари кўрилаётган айни кунларда газ таъминоти корхоналарининг талаб даражасида фаолият кўрсатиши ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан  Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамда “Ҳудудгаз Хоразм” МЧЖ матбуот хизмати билан ҳамкорликда Урганч тумани бўйлаб, истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб берилиш ҳолати ўрганилди.

      - “Газ балонлари истеъмолчиларга “айланма усул”да етказиб берилади,  яъни истеъмолчилардан бўш баллонлар қабул қилиниб, ўрнига пропан гази билан тўлдирилгани берилмоқда. Бугун 10 та маҳаллага суюлтирилган газ тарқатдик. Юртимизда коронавирус пандемияси кечаётган бўлишига қарамасдан, ишимизни сусайтирмадик. Туманимизда мавжуд 10300 дан зиёд истеъмолчининг барчаси суюлтирилган газ   билан узилишларсиз, ўз вақтида тўла таъминланмоқда” -дея  “Ҳудудгаз Хоразм” МЧЖ “Урганчтумангаз” филиали муҳандиси Ғайрат Қуронбоев маълум қилди.

     “Ўрта дўрман” маҳалласига ташриф давомида суюлтирилган газ таъминотидан қай даражада қониқиш ҳосил қилаётганликларини билиш учун маҳалла аҳли билан суҳбатлашилди. Суҳбат асносида, пропан гази хонадонларга ўз вақтида етказилаётганлиги, ҳамма вирус юқтириб олишдан қўрқиб кўчага чиқмай уйида ўтирган пайтда газ таъминоти ишчилари қишлоқма-қишлоқ, уйма-уй юриб аҳолига суюлтирилган газ етказиб бераётганликлари маълум бўлди ҳамда бундай шароитдан аҳоли миннатдорликларини маълум қилдилар.

        Хулоса ўрнида, Урганч туманида аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш тизими фаолияти узилишларсиз  давом этади.

 “Ҳудудгаз Хоразм” МЧЖ

 матбуот хизмати