Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Бугун Урганч туман ҳокимлигида қишлоқ хўжалигида сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш борасида кўргазмали семинар ташкил қилинди.

Семинарда томчилаб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга оширувчи республикамизнинг турли вилоятларидан келган пудрат корхоналари иқтисодий жиҳатдан самарадор бўлган технологияларни семинарга ташриф буюрган  Хоразм вилоятининг барча туманлари ҳокимлари, ҳокимлар ўринбосарлари ва туманлардан келган  ҳудуд раисларига таклиф қилишди.

2021 йилда вилоятимиз туманларида жами: 950 минг гектар ғалла етиштиришда ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш ва 20 минг гектар пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш режалаштирилган.

Шунингдек,  суғориладиган ерларни лазер технологиялари орқали текислаш бўйича тавсиялар ҳам бериб ўтилди. Семинарга ташриф буюрган меҳмонлар Урганч  туманидаги “Мирзо Ғалаба” фермер хўжалигига бордилар ва амалда фойдаланилаётган технологиялар билан яқиндан танишдилар.

Масалан,  экинини вегетация даврида 4 марта суғорадиган бўлса, юқоридаги ҳисоб -китобларга кўра ҳар бир гектарга 800 - 1200 м3 , умумий дала майдонига эса 40 000 -60 000 м3сув, ортиқча сарф бўлади. Шунинг учун, ерларни лазер нивелирида текислаш энг  долзарб масала ҳисобланади.

Лазер нивелирида текислашнинг афзалликлари:

-суғоришга сарфланадиган сув 20-25 фоизга тежалади;

-тупроқ шўрланишининг камайшига эришилади;

-суғориш вақти, ишчи кучи, энергия сарфи камаяди;

-экинлар бир текисда униб чиқади;

-экинлар бир хил намлик ва озуқа билан таъминланади;

-буғдой-пахта ҳосили гектарига 4-7 центнерга ошади;

-юқори ҳосил фермерлар учун қўшимча даромад манбаи ҳисобланади.

Шу каби  трактор ва текислаш ускунаси скрепер ва қисқа-узун базали текислаш мосламаси Урганч туманида 21 тани ташкил қилади.  Туманнинг қишлоқ хўжалиги эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда қўшимча технологиялар учун шартномалар тузиш режалаштирилган.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.