Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Б.Тожиев ва  Хоразм вилоят Кенгаши  котибияти мудири О.Ражаповлар туманидаги «Орзу» маҳалласида бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Ташриф давомида маҳалланинг 6 километрдан иборат ички тупроқ йўлларининг 1.5 километр қисмига асфальт ётқизилиб, қолган 3 километр шағал ётқизилган. Ҳудуддаги мавжуд 5 трансформатордан 3 таси капитал таъмирланиб 1 таси янгидан қўшимча ўрнатиди, 1.5 километр узунликда электр симлари тортилди ва 58 та эскирган электр симёғочлари янги бетон устунларига алмаштирилди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Б.Тожиев маҳалла фаоллари, нуроний отахон ва онахонлар билан суҳбат ўтказди. Учрашувда нотинч оилалардаги муаммо ва низоларни бартараф этиш, жиноятчилик ва ажрашишларнинг олдини олиш, ажрим ёқасида турган ёш оилаларни яраштириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ёши улуғ инсонларнинг роли ва ўрнини мустаҳкамлаш лозимлиги таъкидланди. Шу билан бирга маҳалла нуронийлар маркази, спорт майдончаси ва бошқа бир қатор ижтимоий объектларни қуриш ҳамда ҳудуддаги 1.5 километр узунликдаги йўлга асфальт ётқизиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

 

Шунингдек Б.Тожиев «Орзу» Маҳалла фуқаролар йиғини ва маҳалладаги тиббиёт марказида бўлиб уларнинг иш фаолияти ҳамда яратилган шарт шароитлар билан танишди. Йўқлов ва эътибордан хурсанд бўлган маҳалла фуқаролари бугунги кунда Давлатимиз Раҳбарининг маҳаллаларга қаратилаётган эътибори, кўрсатаётган ғамхўрлигидан мамнун эканини билдирди.