Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш тўғрисида”ги қарорига асосан, аҳолининг турли қатлами, хусусан, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш  тизимини йўлга қўйиш, ёш авлодни ёт иллатлардан асраш, маҳаллалардан тортиб, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда жисмоний тарбия ва спортни оммавийлигини ошириш, унинг фаолиятини самарали ташкил этиш тизимини шакллантириш вазифаси белгилаб берилган эди.

Шу муносабат билан Урганч туман ички ишлар бўлими ташаббуси орқали, Урганч туман ҳокимлиги спорт бўлими билан ҳамкорликда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш, жисмоний фаоллик ва улар ўртасида юришни тарғиб қилиш мақсадида.  2020 йил 28 ноябрь куни Урганч туманида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида ўзига хос юриш, бадантарбия машғулотлари ва спорт мусобақалари ўтказилди. Тадбир туман ИИБ ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида бўлиб ўтди.