Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.


Бугун Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгашининг олтмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари, идора-ташкилот раҳбарлари, ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар. Сессия ишига Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ф.Шарипов раислик қилди.
Сессия кун тартибида:
Урганч туманида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси бўйича ўтказиладиган жамоатчилик эшитуви ҳамда 2022 йил 2-чорак якуний фаолияти самарадорлик натижалари ҳамда жорий йилнинг 3-4 чорак учун мақсадли вазифаларга эришиш кўрсаткичлари ҳақида. 
Туманда 2-чорак якуни бўйича маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисмидан маблағ ажратиш тўғрисида.
Туман қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг хулосасига асосан фермер хўжаликлари томонидан шартнома мажбуриятларини бажармасдан келинаётганлиги учун улар билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан муддат белгилаб, судга даъво аризаси киритиш ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди.
Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасадди ташкилот ҳодимларининг ҳисоботлари ва ахборотлар тингланди шундан сўнг депутатлар фикр ҳамда мулоҳазаларини билдирдилар, ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олдилар. 
Шунингдек, бугунги бўлиб ўтган туман Кенгашининг олтмиш учинчи сессияси туман ҳокимлигининг "Facebook"даги расмий саҳифаси орқали жонли тарзда ёритилиб борилди.